

29 ёшли футболчи Испания кубоги финалида «Севилья»га қарши ўйинда (2:0) олган жароҳатини даволаш билан банд.
«Суарес аниқ ўйнамайди. У ҳозир майдонга тушишга тайёр эмас. Луис 100 фоиз тайёр бўлсагина майдонга туширамиз», – дейди Уругвай бош мураббийи Оскар Табарес.
Мексика – Уругвай учрашуви тонгда, Тошкент вақти билан соат 5.00да бошланади.



