UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Динамо" - "Нефтчи". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Мексика термаси футболчисига Испания клуби даъвогар Янгиликлар

Мексика термаси футболчисига Испания клуби даъвогар

Мексика терма жамоаси футболчиси Сесар Монтесга Испаниянинг "Эспаньол"идан катта қизиқиш бўлмоқда.

Қатардаги Жаҳон чемпионати ўз меваларини беришда давом этмоқда. Ҳал қилувчи босқичларга кириб бораётган мундиалдан сўнг айрим футболчиларнинг нархлари кескин ошади, баъзилари эса маҳаллий чемпионатлардан кучли лигаларга йўл олишади.



25 ёшли футболчига эгалик қилаётган "Монтеррей" Монтесни сотиб юборишга тайёр. Каталония клуби ёзда ҳам уни харид қилишни муҳокама қилган бўлса-да, энди унинг ЖЧ-2022даги ҳаракатлари учун нархи бироз ортиши тайин. Аввалроқ унга 3 млн евро белгилашган эди.

Мексика терма жамоаси Қатардаги чемпионатни гуруҳ босқичида якунлади. Сесар Монтес Шимолий Америка вакилининг уччала ўйинида ҳам асосий таркибда майдонда ҳаракатланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика