Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Жаҳон Кубогидан олдин сўнгги йиғинга киришди
19 май 2019 12:53
Янгиликлар
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Жаҳон Кубогидан олдин сўнгги йиғинга киришди
Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги ва ЎФА ҳамкорлигида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Жаҳон Кубоги баҳсларида иштирок этади.
Бош мураббий Жамшид Асадов ва катта мураббий Азиз Қосимов бошчилигида терма жамоа 15 майдан Тошкент шаҳридаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида (терма жамоа базаси) Жаҳон Кубогидан олдин сўнгги йиғинни бошлашди. Ўқув машғулот йиғини 9 июлга қадар давом этади. 11 июлда эса терма жамоа Польшага йўл олади.
Ушбу йиғинга қатнашаётган футболчиларнинг кенгайтирилган руйхати:
Дарвозабонлар: Сергей Исламов, Леонид Лишевский
Ҳимоячилар: Жаҳонгир Очилов, Тоир Эргашбоев, Абдуқаххор Шоназаров, Даниил Сайков
Ярим ҳимоячилар: Эдгар Шамшилов, Даниил Шаплов, Амир Нюсков, Руслан Караханян
Ҳужумчилар: Салим Сон, Тимур Абибуллаев



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар