UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3

Меҳнат барибир ўз мевасини беради Янгиликлар

Меҳнат барибир ўз мевасини беради

"Насаф"нинг Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиққани ўзбек футболи учун катта воқеа бўлди.

Буни албатта, ўзига хос сенсация деса бўлади. "Насаф"нинг ютуғи кутилмаганда ёки омад келганда бўлиб қолгани йўқ, бу айтайлик 10 йиллардан бери қилинаётган меҳнат самараси. 

"Насаф"нинг ўтган йил ОФК Кубоги финалига бориши, бу йил ОЧЛда ўйнаб, гуруҳдан чиқиши клуб жуда тўғри йўлдан кетаётганини англатади. "Насаф" эҳтимол ўз вақтида пул томонлама Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон Ўзбекистоннинг энг бой жамоаси бўлмаган. 

Клубнинг энг катта ютуғи бу - аниқ бир режа ёки дастур асосида иш олиб бориши, раҳбарият томонидан Рўзиқул Бердиевга ҳар йил ишонч билдирилиши ва албатта, мураббий ишига ҳеч кимнинг аралашмаётгани. "Насаф" пул ортидан қувмайди, "Насаф" яхши ўйин ортидан қувади. Ҳеч шубҳасиз энг чиройли ўйин услубига эга жамоа бу - "Насаф". Юртимизда ҳеч бир жамоа "Насаф"дек чиройли ўйин кўрсатмайди. 

"Насаф" Осиё чемпионлар лигасида ўзидан 5-10 баробар пули кўп "Ал Садд"ни мағлуб этди. Балки улардаги биргина Касорла "Насаф"нинг ҳамма футболчиларидан кўп маош олиши мумкин. Тўғри, футболда пул муҳим, айниқса катта вазифаларни ҳал қилиш учун. Лекин ОЧЛда чиройли ўйнаб ҳам гуруҳдан чиқса бўлишини "Насаф" исботлаб берди.

"Насаф"да футболчилар яхши шуғулланиши, майдонга чиқиб яхши футбол намойиш этиши учун ҳамма шароит бор. "Насаф" том маънода ҳақиқий профессионал клуб. Шунинг учун ҳам Рўзиқул Бердиев маза қилиб ишлайди. "Насаф"даги шароит Ўзбекистоннинг ҳеч бир клубида йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқишини 30 йилдан бери орзу қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам йўқ.

Футболимиз янги даражага чиқиши учун биринчи навбатда шароит керак бўлади. Футболчиларга бир қоп пул бериб эмас, аввало уларга яхши шароит қилибгина мақсад сари дадил ҳаракат қилиш мумкин. Шароит бўлса, натижа ҳам бўлади, натижанинг ортидан эса пул келади.

"Насаф" 10 йилдан бери ривожланиш йўлида қаттиқ меҳнат қиляпти. Жамоанинг бу кунгача гуруҳдан чиқа олмагани ҳали тайёр эмаслигидан далолат эди. Лекин энди кўряпмизки, "Насаф" пишиб етилибди. Рўзиқул Бердиев ўзи хоҳлаган ва орзу қилган жамоани туза олибди. Энди бу мураббийнинг биргина армони қоляпти: Ўзбекистон чемпиони бўлиш.

"Насаф"да чемпион бўлиш учун ҳамма имконият етарли. Фақат, буёғи "Биз чемпион бўла оламиз!" деб футболчиларнинг ўзларини ишонтира олиши қоляпти. Зеро, ғолиблик руҳи сингдирилган жамоа келаси йил ОЧЛ чорак финал, ярим финалларида ҳам ўзини кўрсата олади.

Барса Блогер.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика