МДҲ ўйинлари. Мезбон Россияга 1:9 ҳисобида ютқаздик

Aziz Tukhtamuradov
9 сен 2021, 09:17
Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинлари ўтказилмоқда.

Мусобақа дастуридан футзал беллашувлари ҳам ўрин олган. Унда ўзбекистонлик ёш футзалчилар (U-20) ҳам иштирок этишмоқда. 

Кеча терма жамоамиз мезбон Россия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 1:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

МДҲ ўйинлари. Қозон.

Ўзбекистон (U20) - Россия (U20) 1:9

Ўзбекистон терма жамоаси сафида қуйидаги футзалчилар майдонга тушишди:

Биринчи бешлик: Камол Назаров, Қосимжон Сафаров, Далер Эшонқулов, Шаҳрам Фахриддинов, Артур Умуров. 

Захирадан: Тимур Салимов, Муҳаммадюсуф Муҳаммаджонов, Дамир Мамадолиев, Абдусаттор Абдураҳмонов, Нурилло Тоштемиров, Самандар Муродқулов, Умиджон Махрамов.

Мураббий: Фурқат Ҳайруллаев. 

Терма жамоамиз сафидаги ягона голга Далер Эшонқулов иккинчи бўлимда муаллифлик қилди. 


МДҲ ўйинларидаги медалларимиз 67 тага етди, шундан 17 таси "тилла" + ЖАДВАЛ

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›