Мбаппенинг Париждан кетиши аниқ. ПСЖ мураббийи у билан хайрлашди

Khoja
11 мар 2024, 09:19
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Килиан Мбаппенинг кейинги фаолиятида омад тилади.

“Унга барча яхши ниятларни тиламан қоламан. У ажойиб футболчи. Унга келажакда омад ёр бўлсин. Мен унга фақат энг яхши нарсаларни тилаб қоламан”, — деди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан тузган шартномаси ёзда якунланади. У ёзда “Реал Мадрид”га кўчиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›