Мбаппенинг оёғи жиддий шикастланган. Унинг "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида

Alisher
25 июл 2020, 16:23
Кеча ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция Кубоги доирасидаги "Сент-Этьен" (1:0)га қарши ўйинда жароҳат олди.

21 ёшли форварднинг оёғи билаги жиддий тарзда қайрилиб кетган, аммо синиш йўқ.

Килиан 12 август бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўйиннинг 29-дақиқасида "Сент-Этьен" ҳимоячиси Лоик Перрен Мбаппега қарши қўпол ўйнади ва қизил карточка олди. Француз ўйинни давом эттира олмади ва алмаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/mohamedbouhafsi

Сўнгги янгиликлар

Барча ›