Мбаппени яна бир гранд жамоа нишонга олди

Mirjalol Normatov
15 апр 2018, 14:20
"Манчестер Сити" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Mirror" нашри хабарига кўра, агарда парижликлар молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани аниқланиб, футболчиларни сотишни ўйласа, "шаҳарликлар" футболчини сотиб олишга тайёр. Нарх борасида маълумотлар берилмаган.

Бу мавсумда 19 ёшли футболчи Франция чемпионатида 23 учрашувда 13 гол урди ва 8 самарали пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›