Мбаппе: “Қарор қабул қилиб бўлинди”

Eldor Akmurzayev
16 май 2022
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе келажаги борасида бир тўхтамга келганини айтди.

“Келажагим ҳақида гапира олмайман, аммо тез орада барчасини билиб оласиз. Ҳаммаси деярли ҳал қилинди. Тўғри, ҳозир вақти эмас, аммо ҳа, қарор деярли қабул қилиб бўлинди.

Франция ТЖдаги йиғин олдидан буни расман эълон қиламан”, дейди Мбаппе.

Франция термасининг бўлажак йиғини 28 майда бошланади. Аввалроқ, “Реал” Мбаппени таништириш учун катта тайёргарлик кўраётгани хабар қилинганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano