Мбаппе ПСЖга янги шартнома бўйича талаб қўйди
09 мар 2021 16:33
Янгиликлар
Мбаппе ПСЖга янги шартнома бўйича талаб қўйди
ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппе билан ҳамкорликни давом эттириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
22 ёшли футболчи Париж клубига шарт қўйди. Килиан йилига 35 миллион евродан кам маош олмоқчи эмас. Агар Мбаппе ўз сўровини туширмаса, ПСЖ ўйинчини ёзги трансфер ойнасида сотишга мажбур бўлади.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган. Ҳужумчига "Реал" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Форвард жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар