Мбаппе: "ПСЖ ҳали ўз чўққисига чиққани йўқ, жамоа ривожланишда давом этмоқда"

Alisher
17 фев 2021, 15:18
ЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Барселона" (4:1)га қарши ўйинда хет-трик қайд этган ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз шундай руҳда давом этишимиз керак. Маурисио Почеттино ажойиб иш олиб борди. Энди у ўтган мавсум бизни финалгача олиб чиққан Томас Тухелнинг ишини давом эттирмоқда.

Биз жисмоний режаларда ўсдик. ПСЖ ҳали ўз чўққисига чиққани йўқ. Жамоа ривожланишда давом этмоқда", - дейди Килиан.

ПСЖ ва "Барселона" ўртасидаги жавоб баҳс 10-мартда Францияда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›