

Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клуби билан шартномасини узайтиришга тайёр.
Хабарда айтилишича, форвард шартномага "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги бандни қўштирмоқчи. ПСЖ эса янги битимга "Реал"га тегишли бандни киритишни рад этмоқда.
Аввалроқ Мбаппе "Реал Мадрид" клубига ўтишни истаётгани маълум қилинганди.



