

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клуби билан шартномани узайтириш борасида музокара ўтказмоқда. Sky Sports нашрининг ёзишича, Мбаппе кейинги ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этмайди. Хабар қилинишича, Мбаппе амалдаги шартномани бир йилга узайтириши ёки янги шартнома имзолаши кутилмоқда.



