Мбаппе ўйин вақтида ПСЖ бош мураббийи билан тортишди
02 фев 2020 13:20
Янгиликлар
Мбаппе ўйин вақтида ПСЖ бош мураббийи билан тортишди
Франция чемпионатининг 22-турида ПСЖ уйда “Монпелье”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (5:0) зафар қучди.
Баҳснинг 57-дақиқасида парижликлар форварди Килиан Мбаппе рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироз ўтиб эса Томас Тухель Мбаппени захирага олишга қарор қилди. 21 ёшли ҳужумчига бу ёқмади ва у жамоа устози билан майдоннинг ўзида тортишди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан жорий мавсум Лига 1 доирасида 16 ўйинда қатнашиб, 14+5 натижа кўрсатган.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар