Мбаппе: "Болалигимда ЖЧда ўйнасам, мўжиза яратаман деб ўйлардим"
19 май 2018 14:13
Янгиликлар
Мбаппе: "Болалигимда ЖЧда ўйнасам, мўжиза яратаман деб ўйлардим"
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2018 учун Франция терма жамоаси таркибидан жой олгани ҳақида фикр билдирди.
"Доимо жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилганман. Ҳар бир болакай каби мундиал ўйинларини кўриб, ўзимга шундай деганман: "Агар бирор футболчининг ўрнида бўлиб қолсам, мўжиза яратаман". Энди орзуларим ҳақиқатга айланди ва жамоамга мундиалда ёрдам бериш учун кўп ишлайман.
Мақсадим - ЖЧда узоқроққа бориш. Жаҳон Кубоги - биргина Килиан эмас, балки бутун жамоа, мамлакат қўлга киритадиган соврин" - дейди Мбаппе.
Фикрлар