Мбаппе Бенземани 2022 йилги "Олтин тўп" фаворити деб ҳисоблайди

Alisher
13 авг 2022, 19:08
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе "Реал" форварди Карим Бенземани 2022 йил сўнггига кўра "Олтин тўп"га фаворит деб ҳисоблайди.

"Карим 34 ёшда, у ҳаётидаги асосий мавсумни ўтказди: Чемпионлар Лигасини ютган ҳолда, ушбу муваффақиятнинг яратувчисига айланди. Агар Каримнинг ўрнида бўлганимда ва ушбу мукофотни олмаганимда, бир умрга "Олтин тўп"ни унутардим", — дейди Мбаппе.

Кеча, 12 июлда, Мбаппе "Олтин тўп" учун даъвогарлар рўйхатидан ўрин олди.

Мукофотнинг бундан олдинги соҳиби Лионель Месси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›