Майкл Оуэн: "Молиявий фэйр-плей доимо катта клубларнинг ортини ёпиб келади"
19 ноя 2023 10:45
Янгиликлар
Майкл Оуэн: "Молиявий фэйр-плей доимо катта клубларнинг ортини ёпиб келади"
Собиқ футболчи Майкл Оуэн "Эвертон"нинг очколари олиб қўйилгани ҳақидаги хабарга изох билдирди.
"Эвертон" очколари олиб қўйилишига лойиқмиди ёки йўқ, бу жуда баҳсли савол. Бироқ менга молиявий фэйр-плей умуман ёқмаган. Клубларнинг келажагини ҳимоя қилиш учун бошқачароқ услуб йўқмиди? МФП доимо катта клубларнинг ортини ёпиб келган, шу сабабли улар билан рақобатлашиб бўлмайди", - деб ёзади Оуэн.
Эслатиб ўтамиз, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун 17 ноябрь куни "Эвертон"дан 10 очко олиб ташланди. Шу орқали "ирис"лар 19-ўринга тушиб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар