

"Кларнетлар" қуйи лигага тушиб кетганидан сўнг Скотт Паркерни ишдан бўшатди ва унга ўринбосар топди.
"Бёрнли"нинг баёнотига кўра, Майкл Жексон жамоани бошқаради. У 2021 йилдан бери "кларнетлар" билан ҳамкорлик қилиб келади. Дастлаб 23 ёшгача бўлганлар жамоаси мураббийи, сўнгра Венсан Компани ва Скотт Паркернинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Бёрнли" Паркер қўл остида АПЛга қайтди, бироқ у ерда ўрнини сақлаб қололмади. Улар энди янги мавсумни яна Чемпионшипда ўтказади.



