

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов саволларга ўтишдан аввал майдонлар ҳақида фикрини билдириб ўтди.

"Футбол майдонлари сифатини яхшиламагунимизча сифатли футболни ташкил қила олмаймиз. Республикамизнинг 10 га яқин майдонида капитал таъмирлаш ишлари кетяпти. Суперлиганинг деярли ярим жамоаларида ўз майдонларида ўйнаш имкони бўлмайди. Нима учун? Чунки сифат талабга жавоб бермайди. Майдондаги чим футбол чимими ёки йўқми? Биз ажриқда ўйнаб ўрганганмиз. Аммо унда тўп юрмайди, ҳаракат қилмайди", – деди Равшан Эрматов.
Тез орада матбуот анжуманининг тўлиқ қисми эътиборингизга ҳавола этилади.
Олдинроқ тадбирдан видео ҳамда фотогалереяни тақдим этган эдик.



