

Май ойининг энг яхшиси деб топилган барча мураббий ҳамда футболчилар ўз совринларини қабул қилиб олишди. Жумладан Суперлига 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Бухоро” – “Бунёдкор” баҳси бошланиши олдидан ўтган ойнинг энг чиройли голига муаллифлик қилган Арслонмурод Омонов ҳамда май ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган Миржалол Қосимовга эсдалик совринлари топширилди. Шунингдек, “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўйинида Ботирали Эргашев ҳам ойининг энг яхши дарвозабонига бериладиган совринни қабул қилиб олди.

Жароҳат сабабли “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувида иштирок эта олмаган Сардор Собирхўжаев эса бугун ПФЛ биносига ташриф буюрди ва унга май ойининг энг яхши футболчиси соврини топширилди.



