

Ушбу мусобақада иштирок этувчи жамоалар номи маълум бўлди. Турнир мезбони сифатида "Бавария" биринчи иштирокчи бўлса, Европанинг кучли 3 та чемпионатидан жамоалар таклиф қилинди. Улар "Атлетико", "Ливерпуль" ва "Наполи".
Мусобақа ярим финал босқичидан бошланади ва ғолиб жамоалар финалда беллашишади. Мағлублар эса учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.
Турнир ўйинлари 1 ва 2 август кунлари ўтказилади.



