UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  18 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10

Мавсумнинг мураккаб палласи ёхуд Суперлигадан ким тушиб кетади? Янгиликлар

Мавсумнинг мураккаб палласи ёхуд Суперлигадан ким тушиб кетади?

Суперлигада мавсум айни қизғин паллага кириб бормоқда. Ҳар бир очконинг қадри баланд. Клублар олдига қўйган мақсади йўлида курашни кескин олиб боряпти.

Турнир жадвалининг юқори қисмида чемпион номи деярли ҳал бўлиб улгуди. "Пахтакор" жорий йилда ҳам "биллур" кубокни ўзиники қилди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгалари масаласи эса ҳамон очиқ. Бу ёқда жон сақлаш йўлида интрига ўзининг юқори палласига кириб улгурди. Демак бугун хавфли ҳудуда жойлашган 5 жамоанинг имкониятларига назар соламиз. 

Регламентга кўра Про лигага тўғридан тўғри икки клуб йўл олади. 21-турдан сўнг бу ўриндан "Турон" ва "Сурхон" жамоалари жой олди. Келинг шу икки клубнинг кейинги 5та турдаги рақиблари ва ўйинларини кўриб чиқамиз. 

"Турон"

Айни пайтда 2та ғалаба, 6та дуранг 13та мағлубият 12 очко билан сўнгги ўринни банд қилиб турган яйпанликларнинг тақвими қуйидагича.

22-тур. "Сурхон" (уйда), 17 очко, 13-ўрин 

23-тур. "Бунёдкор" (сафарда), 33 очко, 5-ўрин

24-тур. "Машъал" (сафарда) 18 очко, 11- ўрин

25-тур. "Металлург" (сафарда) 19 очко, 10-ўрин

26-тур. "Андижон" (уйда) 17 очко, 12-ўрин


Кўриниб турибдики жамоани олдинда асосий 3та рақобатчиси билан ўйинлар кутиб турибди. 5та ўйиндан 3тасини сафарда, 2тасини ўз майдонида ўтказади. Мана шу учрашувларда муҳим очколарни жамғариш имконияти бор. Лекин рақиблар ҳам қараб турмаслиги табиий. 


"Сурхон"

Кейинги хавфли зонада турган жамоа Термизнинг "Сурхон" клуби. 2019 йил Суперлигага катта мақсадлар билан чиқиб қолган термизликлар учун сўнгги икки мавсум жуда қийин ўтяпти, десак муболаға бўлмайди. Айни пайтда Суперлигада 5та ғалаба, 2та дуранг, 13та мағлубият билан 13-ўринда кетмоқда. 

19-тур. "Насаф" (уйда) 36 очко, 4-ўрин

22-тур. "Турон" (сафарда) 12 очко, 14-ўрин

23-тур. "Қизилқум" (уйда) 31 очко, 7-ўринда

24-тур. "Пахтакор" (сафарда) 51 очко, 1-ўрин

25-тур. "Бунёдкор" (сафарда) 33 очко, 5-ўрин

26-тур. "Машъал" (уйда) 18 очко, 11-ўрин 

Баҳром Ҳайдаров шогирдларини иккита асосий рақиблари билан тўқнаш келади. Қолган тўртта беллашувда эса совринли ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг имтихонидан ўтишига тўғри келади. "Турон"дан фарқли равишда "Сурхон"нинг тақвими нисбатан оғирроқ. Яйпанликлар билан ўйин эса кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.


 "Андижон"

Ушбу жамоа 2019 йил Суперлигага қайтганидан бери Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу йил ҳам бундан мустасно бўлмаяпти. "Андижон" сўнгги турларга келиб "отни қамчилашни" бошлади. "Пахтакор"ни мағлуб этди, сафарда "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" билан дуранг қайд этди. "Бургутлар" учун мавсумнинг сўнгги қисми жуда қийин бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. "Андижон" 21-турдан сўнг 17 очко билан 12-ўринда кетмоқда.

22-тур. "Локомотив" (сафар) 32 очко, 6-ўрин

23-тур. "Насаф" (уйда) 36 очко, 4-ўрин

24-тур. АГМК (сафарда) 37 очко, 3-ўрин

25-тур. "Навбаҳор" (уйда) 29 очко, 8-ўрин

26-тур. "Турон" (сафарда) 12 очко, 14-ўрин


Ҳаммаси кундек равшан. "Андижон" 5та ўйиндан 4тасида кучли клублар билан куч синашади. Вазият "Сурхон"никидан ҳам ёмонроқ. Суперлигада қолиш йўлида битта "Турон" билан ўйнайди. Катта эҳтимол сўнгги турдаги ушбу қарама-қаршилик финал мақомини олади. 


"Машъал"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Машъал" ҳали кучлилар сафида қолиш масаласини узил-кесил ҳал қилишганича йўқ. Қуйи учликдаги жамоалардан уларни бир очкогина ажратиб турибди, холос. Муборакликлар Суперлигада 18 очко билан 11- ўринни банд қилиб турибди.

22-тур. АГМК (сафарда) 37 очко, 3-ўрин

23-тур. "Навбаҳор" (уйда) 29 очко, 8-ўрин

24-тур. "Турон" (уйда) 12 очко, 14-ўрин

25-тур. "Қизилқум" (уйда) 31 очко, 7-ўрин

26-тур. "Сурхон" (сафарда) 17 очко, 13-ўрин


Юқоридаги жамоаларга қараганда "Машаъл"га 5та турда ўйнаса бўладиган рақиблар рўбарў келади. Улардан иккитаси турнир жадвалидаги рақобатчиларидир. Ҳаммаси уларнинг ўз қўлида.


"Металлург"

Одатда жадвалнинг ўртасида юрадиган "Металлург"нинг бу йилги ишлари чиндан ҳам чапасига кетмоқда. Гарчи клуб ички структурада тўғри йўлдан кетаётган, академиясига эътиборни ошираётган бўлсада, бу бош жамоада ўз аксини топаётгани йўқ. Бекободликлар иккинчи даврани ниҳоятда бўш ўтказмоқда. Битта баҳсда, "Андижон" билан сафардаги ғалабани ҳисобга олмаганда қолган ўйинларнинг барчасида рақибларига уч очко улашди. Жамоани ҳавфли ҳудуддан 2 очко ажратиб турибди. Демак вазият қалтис. 

22-тур. "Насаф" (сафарда) 36 очко, 4-ўрин

23-тур. АГМК (уйда)  37 очко, 3-ўрин

24-тур. "Навбаҳор" (сафарда) 29 очко, 8-ўрин

25-тур. "Турон" (уйда) 12 очко, 14-ўрин

26-тур. "Қизилқум" (сафарда) 31 очко, 7-ўрин

Эътибор қаратсангиз "Металлург" рақобатчилар билан биргина "Турон" бу йўлда тўқнаш келади. Қолган рақиблар жамоадан тепада жойлашган. 

Бу йўлда ҳали кураш тўхтаган йўқ. Ҳақиқий интрига эса турнир жадвалининг қуйида. Аҳир ҳеч ким Суперлигадан тушиб кетишни истамайди. Аммо гоҳида хоҳишнинг ўзи камлик қилиши мумкин. Саломат бўлинг!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика