UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Мавсум якунида "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўзаро 4 маротаба ўйнайди. Қандай қилиб? Янгиликлар

Мавсум якунида "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўзаро 4 маротаба ўйнайди. Қандай қилиб?

2021 йилги футбол мавсуми поёнига етай, деб қолди. ЎзПФЛ томонидан ўтказиб келинаётган мусобақалар ҳам айни авж нуқтасида.

Октябрь ойида Биринчи лига баҳслари тугаган бўлса, бугун янги форматда ўтказилган  U-18 чемпионати ҳам финиш маррасига етиб келди. Олдинда эса U-16, U-21, Суперлига ва Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи учрашувлари қолди. Мана шу 4та мусобақага назар ташлай туриб қизиқ ҳолатга дуч келдик. Тошкентнинг икки жамоаси "Бунёдкор" - "Пахтакор" шу ойнинг ўзида 4 маротаба бир-бири билан тўқнаш келади. 

U-16 чемпионати. Ярим финал. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

19.11.2021. 14:00. "Чиғатой" майдони.

Жорий йилда ЎзПФЛ байроғи остида илк бор ташкил этилган U-16 чемпионати қизиқарли ва шиддатли кечмоқда. Кеча мазкур турнирнинг ярим финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа якунларига кўра иккинчи жуфтликда "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамолари ўрин олди. Бу ўйин ғолиби "Насаф" - "Андижон" ғолибига қарши майдонга чиқади. 

U-21 чемпионати. 26-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

26.11.2021. "Бунёдкор" академияси майдони. 

Ўзбекистон U-21 чемпионатининг сўнгги турида "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамоаларининг ўринбосарлари куч синашади. Айни пайтда 24-турдан сўнг турнир жадвалида интрига қизғин кўриниш олган. "Насаф" U-21, "Пахтакор" U-21, "Машъал" U-21, "Бунёдкор" U-21 бир хил 41 очкодан жамғаришган. Кумуш ва бронза медаллари йўлида кураш сўнгги турга қадар давом этиши шубҳасиз. Шу боис охирги ўйиндаги кичик Тошкент дербиси муросасиз ўтади, дея оламиз. Биринчи даврада "Қибрай"да ўтган баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилган эди. 

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. "Пахтакор" - "Бунёдкор". 

24.11.2021. 17:30, "Пахтакор" марказий стадиони

20-21 ноябрь кунлари Суперлиганинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтиши белгиланган. Шундан сўнг 24 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финалдан ўрин олган икки ўйинга старт берилади. Қарангки, мамлакат кубоги финалида ҳам Тошкент дербиси гувоҳига айланамиз. "Пахтакор" - "Бунёдкор" шу куни финал йўлланмаси учун майдонга чиқишади. "Пахтакор" амалда чемпионликни қўлга киритиб, мавсумдаги учинчи соврин сари интилса, "Бунёдкор" ҳам йилни соврин билан якунлаш илинжида катта иштиёқ билан ҳаракат қилиши табиий. Демак кубок ярим финалида ҳақиқий жанг кўрамиз.


Суперлига. 26-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

27.11.2021. 15:00, "Бунёдкор" стадиони.

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан кейин мухлисларнинг диққат эътибори Суперлиганинг сўнгги турига қаратилади. Юқоридаги жамоалар эндиликда Суперлиганинг охирги турида тўқнаш келишади. Тўғри қолган баҳсларга қараганда аҳамияти юқори эмас, мағлубият ёки ғалаба деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Фақатгина "Бунёдкор" сўнгги икки турда тарихдаги энг ёмон натижасини қайд этмаслик учун астойдил интилади. Шу кунгача "қалдирғочлар"нинг энг ёмон натижаси 4 ўрин ҳисобланади. Яна бир маълумотни айтиш жоиз, "Бунёдкор" 2016 йилда ҳам шундай ҳолатга тушган. Ўшанда "Локомотив" билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида иккита ўйин ўтказган, мавсумни ҳам "темирйўлчилар"га қарши беллашув билан якунлаб қўйганди. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика