Мавсум бошланди. "Қўқон-1912" стадионига энди чим ётқизилмоқда ФОТО
10 мар 2019 11:10
Янгиликлар
Мавсум бошланди. "Қўқон-1912" стадионига энди чим ётқизилмоқда ФОТО
Хабарингиз бор 2019-йилги футбол мавсуми олдидан ПФЛ клубларга жиддий талаблар қўйган.
Буларнинг энг асосийларидан бири жамоаларнинг уй стадионларидаги майдон ҳолатини ҳалқаро талаблар даражасига келтириш эди.
"Қўқон-1912" футбол клуби ҳам Қўқондаги "Марказий" стадиони майдонини тўлиқ янгилаш борасида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун "Марказий" стадионга янги чимларни ўрнатиш ишлари бошланди. Клуб томонидан сотиб олинган сифатли чимлар Қўқон шаҳрига етиб келди. Янги чимларни майдонга ўтказиш ишларини Қаршининг "Насаф" жамоаси стадионини тайёрлаган мутахассислар бажаришмоқда.
"Марказий" стадионимиз чими тайёр бўлгач жамоамиз уй учрашувларини Қўқонда ўтказишни бошлаб юборишади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар