

Амстердам жамоаси хабарига кўра, клубнинг жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалари сабабли бош мураббий истеъфога чиқарилган. Стейн билан 2026 йилгача белгиланган шартнома бекор қилинди.
Амстердам клуби кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Чемпионатнинг энг совриндор жамоаси 7 ўйиндан кейин 5 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.



