Мауро Силва Винисиус ва Родриго билан фахрланади

Sherzod Nurmatov
30 ноя 2022, 19:27
Бразилиялик собиқ ўйинчи Мауро Силва Винисиус ва Родриго "Реал Мадрид" каби йирик жамоада муваффақият қозонганидан фахрланишини айтди.

Мауро Силва "Marca" нашрига интервью берди ва "пентакампионлар"нинг Қатардаги Жаҳон чемпионатидаги иштирокини таҳлил қилди. Унинг фикрича: 

"Улар жуда мустаҳкам жамоа, Маркиньос, Данило ва Каземиро ҳимояда катта хавфсизликни таъминлаб бера олади. Улар жуда кўп танловлардан иборат ажойиб ўйин ўтказишди. Улар жуда яхши бошлашди ва энг муҳими шу. 

Менимча, Винисиус – жуда тезкор ўйинчи. Ўйлашимча, у жуда яхши ўйин кўрсатди ва Ришарлисонни голли узатма билан таъминлагани менга ёқди".

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BeSoccer

Сўнгги янгиликлар

Барча ›