Мауро Икарди "Реал"га ўтадими?

Aslanov Jasurbek
31 янв 2018, 11:33
Хориж ОАВда "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди тез орада "Реал" футболчисига айланиши ҳақида бонг уришмоқда.

Олдинроқ, Мауро Икарди "Твиттер"даги аккаунтида "Chau Chau" (хайр) сўзларини қолдирган эди.

Мана шу сўзлар туфайли аргентиналик форварднинг "Қироллик клуби"га ўтиши ҳақида миш-мишлар авж олди. Бир неча соатдан сўнг Икардининг хотини Ванда Нара "Инстаграм"га сурат юклади. Унда Мадрид сўзи ёзилган эди.

"Алами" тармоғи эса Ванда ва Мауроларнинг Испания пойтахтидаги суратини тақдим этди.

Бу расмлардан сўнг, трансфер амалга ошиши ҳақиқатга яқиндек кўринмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, агар "Реал" Икардини сотиб олса, бу харид учун Флорентино Перес 110 млн. евро тўлашига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›