

Маурисио ва клуб раҳбарияти ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. Футболчи бир ярим йил мобайнида питерликлар сафида тўп тепиб келаётган эди.
Бразилиялик 28 ёшли футболчи “Зенит” сафига 2016 йили келиб қўшилганди. Унинг Россия клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилганди.



