Маурисио Пинилья белига татуировка чиздирди

Tolibjon Qosimov
1 июл 2014, 17:16
Чили терма жамоаси ҳужумчиси Маурисио Пинилья, Бразилия ва Чили ўртасида бўлиб ўтган ўйиндаги ҳодиса суратини белига чиздирди.
Бразилия ва Чили учрашуви пенальтилар сериясигача етиб борди ва лотореяда бразилияликлар омадлироқ чиқишди. Чилиликлар эса шу босқичдан ўз уйларига қайтишди.

Пинилья белига, бразилиялик Жулио Сезар ва дарвоза тўсинига тегаётган тўпни чиздириб, тагига шундай сўзларни ёздирди : “Шон-шарафдан бир-неча сантиметр узоқликда”.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net