

"Биз ўзимизга ишонамиз, аммо шу билан бирга рақибни ҳам ҳурмат қиламиз, жамоа буюк ишларга қодир. Аммо ПСЖ ҳам кўп нарсаларни уддалай олади ва буни илк баҳсда намойиш этди. Агар ўша даражада ҳаракат қилсак, аввалги ўйинни такрорлай оламиз.
Илк дақиқаларда эътиборни кучайтириш керак. "Барселона" ПСЖга босим ўтказади. Рақиб иложи борича тезроқ гол уришга интилади. Биз руҳан кучли бўлишимиз лозим" - дейди Матюиди.



