Матьё: "Ўтган мавсумда Мессига қарши ўйнаш осон эди"

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2014, 14:16
"Барселона" ҳимоячиси Жереми Матьё ўтган мавсумдаги Лионель Месси ўйини ҳақида гапириб берди.
"Мен Мессига қарши беш йил ўйнаганман ва уни тўхтатиш қийин эди. Ундан тўпни олиб қўйиш катта машаққат талаб қиларди. Ўтган мавсумда бошқача бўлган: унга қарши ўйнаш осон эди. Бир йил олдин унда пасайиш кузатилди, чунки у деярли ҳамма совринни қўлга киритиб бўлганди. Ҳозир эса у яна муваффақият ортидан қувмоқда. Лео яна ютуқлар ютиб, жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлмоқчи" - дейди Матьё.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com