

"Мен доимо танқид қилганман ва Гвардиоланинг камчиликларини санаганман. Аммо шунга қарамасдан, у ажойиб ишлаётганини айтишим керак. "Бавария" кўпинча март ёки апрелда чемпион бўлиб улгуради ва бутун мавсум давомида бир мувозанатда ўйнайди. Клуб ундан мамнун бўлгани учун Гвардиола билан шартномани узайтирмоқчи. 10 балли шкалада унга саккиз баҳо қўяман. Агар ўтган мавсумда Германия Кубогини ютганида тўққиз баҳо олар эди" - дейди Маттеус.



