

“Худди шу тарзда Саудия Арабистони билан ўйнагандик, бироқ бу сафар бизга кучлироқ рақиб тўғри келди. Тўпни осонликча бериб қўйдик, майдондаги жойлашувишимиз эса ҳар доим ҳам тўғри бўлмади. Мексика муносиб ғалаба қозонди, лекин биз уларнинг ишини енгиллаштириб юбордик. Омадсиз тарзда ҳимояландик. Ҳимояда мен ва Боатенг қолдик. Мексика эса қарши ҳужумларда тажовузкор ҳаракатланди”, — деди Хуммельс.



