UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  1 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:1 (Матнли трансляция)  10 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3

"Матонат футбол" ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази иш бошлади Янгиликлар

"Матонат футбол" ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази иш бошлади

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар футболи жаҳондаги етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Агарда тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 1988 йили мамлакатимизда ногирон-ампутантлар футболига асос солинган. Ногирон-ампутантлар терма жамоамиз аъзолари беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Жумладан, 1990 (АҚШ), 1991 ( Ўзбекистон), 2007 (Туркия). 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган бўлишса, 1988 (кумуш) ва 2002 йилги (бронза) мундиалнинг совринли ўринларни банд этишган. 

Шунингдек, “Раҳм-шавқат“ (1989, 1990, 1991 йиллар), “Труд“ газетаси соврини (1991 й), “Ғалаба куни“ (1992 й), “Спартак Кубоги“ (1993 й), “Байналминал жангчилар“ соврини (1993 й), “Ногиронлар футболи ассоциацияси“ (1993 й), “Рождество“ (1995, 1996, 1997 й.й.), Россия очиқ чемпионати – (1996 й), Грузия ногиронлар федерацияси соврини (1998 й), Халқаро ногиронлар фестивали (1999 й), Россия ногиронлар Иттифоқи соврини (2006 й), МДҲ Кубоги (2007 й), сингари халқаро турнирларда бош совринни, қолаверса, Европа очиқ чемпионати (1999 й), Россия очиқ чемпионати (2006 й) бронза медалларга эгалик қилишган.

“Матонат футбол“ ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази – 2020 йил 17 январь куни давлат рўйхатидан ўтди. Айни пайтда ўз низомига эга. Марказ ўз олдига улкан мақсадларни қўйган. Хусусан, “Матонат“ ногирон-ампутантлар футбол жамоасининг аввалги шон-шуҳратини қайта тиклаш, республикамиз вилоятларида имконияти чекланган аммо спортга ва футболга қизиқиши бўлган инсонларни излаб топиш, мамлакат терма жамоасига муносиб ўринбосарларни тайёрлашдан иборат. 

Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, 2020 йил 27, 28 ва 29 март кунлари “21 март – Наврўз умумхалқ байрами“га бағишланган футбол турнири уюштирилиши режалаштирилган. Мазкур турнир – Ўзбекистон чемпионати мақомида ташкил этилади. Яъни, 17 йиллик танаффусдан сўнг ногирон-ампутантлар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилиши кўзда тутилган. Айни пайтда марказ ходимлари томонидан бўлажак мусобақага тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда. Чемпионатнинг низоми ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика