Матич: "Ҳар уч кунда ўйнаймиз, аммо "Челси" бунга тайёр"
23 сен 2015 10:45
Янгиликлар
Матич: "Ҳар уч кунда ўйнаймиз, аммо "Челси" бунга тайёр"
"Челси" ярим ҳимоячиси Неманья Матич "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба муваффақиятларнинг бошланиши деб ҳисоблайди.
"Бу ўйинда ғалаба қозониш муҳим эди. Ютсанг ўзинги яхшироқ ҳис қиласан.
Майдонда биз хавфлироқ кўриндик. Менимча, энди руҳан ҳам кучлироқмиз. Босим одатдагидан кучлироқ эди, чунки бизда бор-йўғи 4 очко бўлган, аммо вазиятни тўғри қабул қилдик. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва бу ҳали бошланиши.
Икки ўйинда 6та гол урдик ва бирорта гол ўтказиб юборганимиз йўқ. Шу руҳда давом этиш лозим. Энди ўйинлар ҳар уч кунда бўлади, лекин "Челси" бунга тайёр. Қизиқ бўлади! Кўрамиз, нимага қодир эканмиз. Биз кейинги уч учрашувда ҳам ғалаба қозона олишимиз мумкин" - дейди Матич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар