UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  18 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3

МАТЕМАТИКА Янгиликлар

МАТЕМАТИКА

Регламент нима дейди?

Қоидага кўра:

Биринчи - Очко.

Иккинчи - Тўплар нисбати.

Учинчи - Урилган голларнинг кўплиги.

Тўртинчиси бизга керак эмас. Чунки Сурия биздан битта кўп гол урган, Хитой эса бир хил, 6та.

Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 очко билан, тўртинчи ўринда турибди. 


1. МТЖ 5 сентябрь куни Жанубий Кореяни мағлубиятга учратса ҳам ЖЧга тўғридан-тўғри чиқа олмаслиги мумкин, агар Сурия ғалаба қозонса. Келинг, Сурия ҳеч бўлмаса битта тўп фарқи билан ғалаба қозонса нима бўлишини кўриб чиқамиз. Сурияни 2та тўп фарқи билан ютишини четга суриб турамиз.

Айни пайтда Сурия биз билан бир хилда, 6та тўп урган, аммо тўплар нисбати уларда +1ни ташкил этаяпти. Сурия 1та гол фарқи билан ютган тақдирда Ўзбекистон 3та тўп фарқи билан Жанубий Кореяни мағлубиятга учратиши керак бўлади. Жанубий Корея учта тўп фарқи билан мағлубиятга учрайдиган терма жамоалар сирасига кирмайди.

Сурия ва Ўзбекистон минимал ҳисобда ғалаба қозонган тақдирида, араблар тўғридан-тўғри ЖЧга, биз учинчи ўрин билан ўтиш босқичига йўл оламиз.


2. Ўзбекистон ғалаба қозониб, Эрон терма жамоаси мағлубиятга учрамаса тўғридан-тўғри ЖЧга биз чиқамиз, Жанубий Корея учинчи ўринда қолади.


3. Жанубий Корея ва Сурия терма жамоаларининг иккиси ғалаба қозонсалар, корейслар мундиалга, Сурия нариги гуруҳнинг учинчи ўрини билан ўйинга йўл олади. Ҳудди шу ҳолатда Сурия дуранг ўйнаса ҳам жадвал ўзгармайди.


4. Энг ёмони... Ўзбекистон терма жамоаси гол урмай ўйинда очко ололмаса ва Хитой сафарда Қатарни ютса (ўз-ўзидан тўплар нисбати минимум -2 бўлади. Урилган тўплар 6та, Хитой эса минимум ҳисобда Қатарни мағлубиятга учратса, урилган голлари сони 7та бўлади, тўплар нисбати -2) биз гуруҳда бешинчи ўринга тушиб кетамиз.

Жанубий Кореяда ҳам шунга ўхшаш вазият. Сўнгги йилларда илк маротаба кореялик ҳамкасбларимиз қўлларига калькулятор олган бўлсалар ажаб эмас. Агар уларнинг терма жамоалари мағлубияга учрасалар ва Сурия ғалаба қозонадиган бўлса, 1986 йилдан буён илк маротаба ЖЧсиз қолган бўладилар.

Ҳаёт ва мамот жангида МТЖни қўллаб-қувватлашимиз керак! Одил вада берди, қолган футболчилардан ҳам шижоат кутамиз, кўзи етмаган футболчи тинчгина ўйиндан чиқиб қўйсин, бу уларнинг ҳам Ватани ахир!

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика