UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди" Янгиликлар

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди"

АГМК қишки трансферлар ойнаси вақтида грузиялик футболчи Мате Ватсадзе билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди.

Дебют мавсумидаёқ жамоа билан Суперлигада бронза медалларига эга чиқди, ўз голлари билан олмалиқликларнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Чемпионатда Ватсадзе 21та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урган ҳужумчи қишда жамоасини ўзгартириш арафасида турибди. Аввалроқ сайтимизда унинг "Қизилқум" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар чиққан эди. Биз эса футболчининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

- Мате, 2020 йилги мавсум легионер сифатида сизда қандай таассурот қолдирди? 

- Ўтган мавсум барчамиз учун оғир кечди. Ўйлайманки, худо хоҳласа тез орада пандемия буткул ортга чекинади. Йил бошида олдимизга совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилганди. Футболчилар, мураббийлар штаби биргаликда вазифани ажойиб тарзда бажардик дея оламан. "Насаф"га эса қойил қолмасдан илож йўқ, улар иккинчи даврада бизга қараганда муҳим бўлган очколарн жамғаришди. Шунинг учун учинчи ўринни ёмон натижа ҳисобламайман. Клуб раҳбарлари ҳам қониқиш ҳосил қилишди. Жамоа билан ажойиб мавсум ўтказганимдан хурсандман.

- АГМКда сизга манзур келган ва келмаган беш жиҳатни айта оласизми?

- Албатта, биринчи галда жамоага келган илк кунимдаёқ мухлислар ва футболчилар илиқ қарши олишди. Жамоадошларим мослашишимда катта ёрдам беришди, учинчиси биз мавсумни совриндорлар қаторида тугатдик. Тўртинчи жиҳат клубдаги барча проффессионал эканлиги ва ўз ишига астойдил ёндашиши, бешинчи ижобий томони эса мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидир. Ҳатто қийин кунларимизда ҳам бизга далда бўлиб туришганини унутмайман. 

- Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлдинглар, ундан аввал эса чемпионат доирасида ҳам шундай натижа қайд этилганди. Биринчи даврада эса аксинча рақиб майдонида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланганди. "Пахтакор" ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасими?

- Ҳа, "Пахтакор" айни пайтда Ўзбекистонда барчадан кучли. Бежиз улар кетма-кет иккинчи йил кубок ва чемпионатда ғолиб чиқишмади. Деярли ҳамма ўйинда ғалаба қозонишди.  

- Шундай экан нима сабабдан жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- Ҳеч қандай сабаби йўқ. Шундай бўлиб қолди.

- Жорий йилги мавсумни "Қизилқум"да бошлашингиз қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Балки бўлиши мумкин. Лекин ҳали ҳеч ким билан шартнома имзоламадим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика