Матье Фламини: "Афсус, Фабрегас "Арсенал"ни эмас, "Челси"ни танлади"

Aziz Tukhtamuradov
14 июл 2014
"Арсенал" футболчиси Матье Фламини Франсеск Фабрегаснинг "Челси"ни танлаганидан афсусдалигини билдирди.

"Биз "Арсенал"да у билан ажойиб даврларни бошдан ўтказганмиз. У менинг яқин дўстим бўлиб қолади. Мен у "Арсенал"ни эмас, "Челси"ни танлаганидан ҳафаман. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг қарорини ҳурмат қиламан.

Бу футбол. Мен унинг Лондонга қайтганидан ҳурсандман. Чунки, у энди менинг қўшним бўлади", - дейди футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru