Matchday. Мерсисайд ва Мадриддаги ўйинлар ҳақида (Шаҳбоз Беғамов)
01 дек 2021 18:00
Янгиликлар
Matchday. Мерсисайд ва Мадриддаги ўйинлар ҳақида (Шаҳбоз Беғамов)
Энди таниқли футболчилар, журналистлар ёки мураббийлардан куннинг марказий ўйинлари атрофидаги фикрларини мунтазам равишда бериб борамиз. Дастлабки меҳмонимиз АГМК клуби матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов бўлади.
Реал Мадрид Карим Бензема - 40' |
Примера Дивизион . 9-тур 02/12/2021, 01:00 0
:
1
Тугади
|
Атлетик Бильбао |
Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 33627 томошабин
Бош ҳакам: Isidro Diaz de Mera
"Реал Мадрид" - "Атлетик Бильбао" ўйини жуда ҳам қизиқ бўлиши кутилмоқда. Бир-бирига тескари тактика асосида ўйнайдиган жамоалар майдонга тушади. Яьни, "Реал" Ла Лигада ҳужум чизиғи энг кучли жамоа бўлса, "Атлетик" эса жадвалда биринчи тўртликда бўлмаса ҳам айнан мудофаа чизиғининг кучлилиги эвазига очколар жамғариб бормоқда. Бу ўйинда энг кучли ҳужум билан энг кучли ҳимоя тўқнаш келади. Табиийки, нисбатан кам гол кўрамиз. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда голлар кўп бўлиш эҳтимоли жуда кам. Тарихга назар солинса ҳам, олдинги ўйинларда ғолиб жамоа асосан 1та тўп фарқи билан ғалаба қозонган. "Атлетик"нинг имкониятларини тўғри баҳолаш керак. Имкониятлар "Реал"нинг ҳозирги ҳолати ва ўз уйида ўйнаётгани эвазига ҳам 51%:49% ("Қироллик клуби" фойдасига). Лекин, катта эҳтимол билан бу ўйинда дуранг қайд этилади.
Эвертон Демарай Грей - 38' |
Премьер-лига . 14-тур 02/12/2021, 01:15 4
:
1
Тугади
|
Ливерпуль Джордан Хендерсон - 9', Мохамед Салах - 19', Мохамед Салах - 64', Диогу Жота - 79' |
Стадион: Goodison Park, 40000 томошабин
Бош ҳакам: Paul Tierney
Мерсисайд дербисига келадиган бўлсак, ҳозирги кунда "Эвертон"нинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Жамоа ўзининг даражасидан анча паст кўрсаткич кўрсатяпти, турнир жадвалидаги ҳолати ҳам буни тасдиқлаб турибди. "Ливерпуль" эса ҳужумдаги самарадорлик юқорилиги эвазига очколарни барқарор тўплаб келади. Айниқса, Салаҳнинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Лекин, жамоалар ўрнидаги тафовутдан қатьий назар, бу ўйин ўзига хос дерби, клубларнинг ўрни ўйинга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деб ўйлайман. Чунки, бундай тўқнашувларда ҳар доим муросасиз кураш кечади. Лекин бир нарсага эътибор бериш керакки, "Эвертон" ўз уйида 5 йилдан бери "Ливерпуль"га ютқазгани йўқ. Айтмоқчиманки, "Эвертон" ҳар қандай вазиятдаям "Ливерпуль"га энг ноқулай рақиб бўлиб келган. Буни навбатдаги ўйинда ҳам амалда исботлашга ҳаракат қилади. Жамоаларнинг айни пайтдаги мавқейи, ҳолатидан келиб чиқиб "Ливерпуль" камида 2та тўп фарқи билан ютса керак. Чунки, "Эвертон"нинг ҳимояси ҳам, ҳужум чизиғи ҳам талаб даражасида эмас. Шуни инобатга олган ҳолда, меҳмонда ўйнаса ҳам "Ливерпуль"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли жуда юқори.
Қадрли мухлис, мазкур ўйинлардан сиз қандай натижа кутяпсиз?
Фикрлар