UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  3 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  4 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Бекзод Толибов блоги: Матбуот котиби клуб сирини ошкор қиладиган одам эмас Янгиликлар

Бекзод Толибов блоги: Матбуот котиби клуб сирини ошкор қиладиган одам эмас

Теглар :  Матбуот котиби
Футболдаги матбуот бу қайсидир маънода жамоанинг юзи.

Ўйин 90 дақиқада ўтиб кетади, лекин матбуот хизмати томонидан ёзилган постлар, суратлар ва видеолар тарих саҳифаларида қолади. Ўйин вақтида мухлислар матбуотни кузатиши мумкин, ўйиндан сўнг футболчиларнинг ўзи ҳам матбуот хизматининг ишига бир кўз югуртириб қўяди. Қисқача айтганда, матбуот бу ўйиннинг атмосферасини ёритиб беради, яхши матбуот унчалик ёрқин бўлмаган клубни ҳам тренд даражага олиб чиқа олади. Лекин...

Лекин... айрим клублар матбуот хизматидан қўрқади, уларни овози чиқишини истамайди. Гўёки матбуот клубнинг сирини ошкор қилиши мумкин. Баъзида ҳаддан ошиб кетилса, жамоа тактикасини рақибга ошкор қилишда ҳам матбуот хизмати айбланиши мумкин.

Бўлиши мумкинми? Мумкин албатта. Бироқ аксинча бўлиши ҳам мумкин. Шундай клублар борки, матбуот хизматини жуда қадрлайди. Эътибор қаратади, қўллаб-қувватлайди, зарур технологиялар билан таъминлайди.

Хуллас, беш қўл баробар эмас. Ҳамманинг ҳам дунёқараши бир хил бўлавермайди.

Шу соҳанинг вакили сифатида матбуот хизматини қадрлаётган клубларга ўз миннатдорчилигимни билдираман!



Бекзод Толибов

championat.asia сайтининг Фарғонадаги мухбири

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика