

"Моуриньо менга ишонмасди. Чунки, мени у истаган ўйин услубига ёрдам бера олмасди деб ҳисобларди. Бу мен учун асосий муаммо бўларди ва мен захирада қолишга мажбур бўлардим.
Лондонда ажойиб дамларни ўтказганман. Жамоа билан муҳим совринни ютганман. Лекин, мураббий сени бефойда футболчи деб ҳисоблаганида у ерда қолишдан маъно йўқ", - дейди испаниялик футболчи.



