

Манбанинг хабарига кўра, футболчи жамоадаги мавқеидан мамнун эмас.
Хабарларга кўра, агар вазият ўзгармаса, Мата "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Мата 2014 йилда "Челси"дан қарийб 45 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтганди. Ушбу мавсумда у Лига кубогида атиги 62 дақиқа ҳаракат қилди. Англия чемпионатида эса футболчи ҳали майдонга тушмади.



