

Испаниялик ярим ҳимоячи жаримадан гол киритган ҳолда ҳисобни қисқартиришни уддалаганди.
"Бизга шундай ғалаба керак эди. Ўйинга қайтиш жуда ҳам қийин бўлди. Бироқ яратган вазиятларимиздан камроқ гол киритдик. Учрашувда ғолиб бўлиш учун бор кучимизни сарфладик. Иккинчи бўлимда йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмаганди. Рақибдан ҳар томонлама устун бўлдик. Футболда натижа барчасини йўлга тушириб юборади", - деди Мата.



