Массимо Моратти: "Соврин учун курашиш ҳақида гапиришга эрта"

Tolibjon Qosimov
26 сен 2013
"Интер" президенти Массимо Моратти ҳозирча совринларга курашиш ҳақида гапиришга эрта эканини айтиб ўтди.
Унинг айтишича мавсум энди бошланди. Таъкидлаш лозимки, "Интер" ҳозирга қадар 10 очко жамғарди.

– Мавсум эндигина бошланди, – дейди Моратти "Интер" расмий сайтига. – Шу боис ҳали хулосалар қилишга вақт бор. Соврин учун гапиришни вақти эмас. Албатта, жамоанинг охирги натижалари қувонтираяпти, аммо янада яхши ўйнаш керак.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru