

«Биз ярим ҳимояда янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Кўп вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Терма жамоалар ўйинлари туфайли футболчилар клубда атига 3 кун машғулот ўтказишди. Погба захирада? У Франция терма жамоаси сафида ўйнаб чоршанба куни келди. Унга, Кьеллини ва Лихтштайнерга ҳам дам олиш учун имкон бердим.
«Ювентус»нинг мақсади – март ойида учта соврин учун курашиш. Бу мавсумда старт қийин бўлишини билардик, шу боис натижалар мен учун сюрприз эмас», – дейди Аллегри.



