Маскерано солиқларни тўламагани учун шартли қамоқ жазосини олади ва 816 минг евро жарима тўлайди

Narzulla Saydullayev
4 дек 2015, 10:47
«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано солиқларни тўламагани учун жазоланади.

Аргентиналик футболчи 816 минг евро жарима тўлайди. Бундан ташқари у шартли равишда бир йиллик қамоқ жазосини олади. Яъни бир йил давомида озодликда кузатув остида бўлади.

Футболчи ҳақиқий қамоқ жазосини ўташдан қутулиб қолди. Октябрь ойида Маскерано судда икки йилда 1,5 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламаганини тан олганди. Маскерано барча солиқларни фоизи билан тўлаб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com