Маскерано "Барселона"даги сўнгги учрашувини қачон ўтказади?

Aslanov Jasurbek
17 янв 2018, 13:45
Ҳимоячи Хавьер Маскерано "Барселона"дан кетишга яқин турибди.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар аргентиналикни Хитойнинг "Хэбей Чайна Форчун" клубига 10 млн. евро эвазига сотишмоқда.

Маскерано "Барселона" сафидаги сўнгги учрашувини 25 январь куни "Эспаньол"га қарши бўладиган "Камп Ноу"даги Испания Кубоги баҳсида ўтказади. Бугун биринчи кубок учрашув бўлади, бироқ аргентиналик жароҳат туфайли майдонга туша олмайди.

Олдинроқ, Маскеранонинг рақами (14) жамоанинг янги футболчиси Филиппе Коутиньога берилиши эълон қилинган эди.

"Барселона". Маскеранонинг трансфери деярли амалга ошди, қолганларда нима гап?

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›