UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  0 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  123 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

"Барселона". Маскеранонинг трансфери деярли амалга ошди, қолганларда нима гап? Янгиликлар

"Барселона". Маскеранонинг трансфери деярли амалга ошди, қолганларда нима гап?

Бир неча кун олдин "Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран ижара асосида "Истанбул Башакшехир"га ўтгани эълон қилинган эди.

Туркиялик футболчи ватани клубини 2,5 йил ҳимоя қилади.

Хавьер Маскерано

Каталония клубини тарк этиши мумкин бўлганлар сафидан жой олган Хавьер Маскерано эса деярли Хитой жамоасига ўтди. “Хэбэй Чайна Форчун”га ўтиши кутилаётган аргентиналик ярим ҳимоячи янги клубида йилига 19 млн. евро ишлаб топади. Тез орада икки клуб расмий сайти ушбу трансфер ҳақида эълон қилади.


Херард Деулофеу

Жорий мавсум олдидан "Эвертон" ҳужумчиси Херард Деулофеу "Барселона" билан 2 йиллик шартнома имзолади. Каталония клуби тарбияланувчиси учун кўк-анорранглилар 12 млн. евро тўлаган эди. Жорий мавсум "Барселона" сафида 12та расмий ўйинда иштирок этган форвард клубдан кетишни режалаштирган ва айни дамда таклифларни кўриб чиқмоқда. Ҳозирча унинг клубдан кетиши аниқ эмас, ҳаммаси футболчининг истаги ва режаларига боғлиқ.


Алейкс Видаль

Каталония клуби жорий мавсум олдидан у ўйнайдиган ўнг қанот ҳимоясига Нелсон Семедуни харид қилганидан сўнг Алейкс Видалнинг ўйин амалиёти камайди. Бунинг устига, Видалнинг яна бир рақобатчиси Серхи Робертонинг ўйини жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальвердега ёқмоқда. Жорий мавсум 12та расмий ўйинда майдонга тушган Видаль ҳам Деулофеу каби таклифларни кўриб чиқиш билан банд. Унга "Севилья" қизиқиш билдирмоқда.


Рафинья Алькантара

Жорий мавсум умуман майдонга тушмаган Рафинья Деулофеу ва Видалдан фарқли ўлароқ музокараларни бошлаб юборган. Ярим ҳимоячи "Интер" билан деярли келишувга эришган, бироқ клублар трансфер нархини ҳал қила олишмаяпти. Испан гранди ўз футболчисидан 35 млн. евро ишлаб олишни ният қилган, бироқ миланликлар "Барселона" ҳисоб рақамига 20 млн. евро ўтказиб беришмоқчи. Тез орада Рафиньянинг трансфери ҳақида хабар эшитишимиз мумкин.


"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу қишдаги харидлар туфайли молиявий балансни тиклаш мақсадида жамоанинг баъзи футболчиларини трансферга қўйган. Каталония клуби Неймар сотувидан 222 млн. евро ишлаган бўлсада, Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембелени 100 млн. евродан кўпроққа харид қилди, ҳимоячи Йерри Мина эса деярли 12 млн. еврога тушди. Кирим ва чиқим ўртасидаги фарқ катта эмас, аммо уни тўлдириш лозим, акс холда УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасига кўра клубни жазолаши мумкин.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика