

Туркманистоннинг “Олтин аср” жамоаси билан куч синашган “темирйўлчилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол яқиндагина жамоа сафига келиб қўшилган Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилди.
Тошкентликлар навбатдаги назорат учрашувини 6 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг «Сараево» ФК клуби билан ўтказишади.



