Машариповнинг голи “Локо”га ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
3 фев 2017, 23:50
Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Локомотив” футболчилари бугун йиғин мобайнида илк назорат учрашувини ўтказишди.

Туркманистоннинг “Олтин аср” жамоаси билан куч синашган “темирйўлчилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол яқиндагина жамоа сафига келиб қўшилган Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилди.

Тошкентликлар навбатдаги назорат учрашувини 6 февраль куни  Босния ва Герцеговинанинг «Сараево» ФК  клуби билан ўтказишади.  

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›